Қирғизистонга 65 ёшли журналист Давлат котиби этиб тайинланди
Олам
−
03 июл 2021 4344 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Чўлпонбек Абикеевни Республиканинг Давлат котиби лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, 65 ёшли Чўлпонбек Абикеев таниқли журналист ва ёзувчи ҳисобланади. Шунингдек, у қирғиз тилида чиқадиган “Аалам” газетасининг асосчиси ва бош муҳарриридир.
Илгари Абикеев Қирғизистон Президенти маъмуриятининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг раҳбари бўлган. Шунингдек, у давлат архив агентлигини ҳам бошқарган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август