Қирғизистондан доллар олиб чиқиш тақиқланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Миллий банки юридик шахслар учун нақд долларни республикадан ташқарига олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Бу ҳақда бугун, 12 март куни молиявий регулятор хабарида айтилган.

“Қирғизистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Миллий банк бошқарувининг “Қирғизистон Республикасининг тижорат банклари, идоралари, микромолия ва микрокредит компанияларига нисбатан нақд хорижий валюта билан операцияларни вақтинча чеклаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.”, дейилади хабарда.

Банк қарорига мувофиқ, нақд долларни республикадан ташқарига олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Ушбу чеклов тижорат банклари, айирбошлаш шохобчалари, микромолия ва микрокредит компанияларига тааллуқлидир.

Россиянинг Украинага ҳужум бошлаши ортидан расмий Москва ва рус бизнесига жорий этилган чекловлар таъсири Марказий Осиё давлатларига ҳам сезилиши кутилганди. Шу сабабдан минтақа давлатлари ҳам ўз иқтисодий хавфсизлиги учун ҳаракат бошлаган.

Аввалроқ Расмий Нур-Султон АҚШнинг Россияга қўйган санкциялари Қозоғистонга таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик учун Америка билан онлайн маслаҳатлашув ўтказган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 март куни АҚШ Президенти Жо Байден Россияга доллар етказиб беришни тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг