Қирғизистондаги нефть базасида йирик ёнғин содир бўлди (видео)
Олам
−
20 Июнь 2023
6742Қирғизистон пойтахтидаги “Шопоков” темир йўл бекати яқинида жойлашган нефть базасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда 24.kg нашри мамлакат ФВВ матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 20 июнь куни ФВВга Шопоков шаҳрида кучли ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, аланга нефть базасида юзага келган.
“Соат 16:11 да ёнғинни бартараф этиш учун учта экипаж ва тезкор штаб жалб қилинди”, дейилади хабарда.
“Кыргыз темир жолу”нинг маълум қилишича, “Шопоков” темир йўли яқинида юзага келган ёнғинни бартараф этиш учун компания махсус ўт ўчириш поезди жўнатилган.
Бундан ташқари, гувоҳларга кўра, ёнғин олдидан иккита ёқилғи баки портлаган. Айтилишича, шаҳар осмонини қора тутун қоплаб, кўчада нафас олиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Шунингдек, Шопоковдаги нефть базасида цистернанинг портлаши оқибатида 4 киши жабрланган. Улардан бири оғир аҳволда реанимацияда, қолган уч нафари травматология бўлимига ётқизилган. Икки нафар беморнинг аҳволи ўртача оғир, бирининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
“Жабрланганлар учун зарур дори-дармонлар ва қон компонентлари етарли. Бишкекдан тез тиббий ёрдам линиялари орқали куйиш бўйича мутахассис бўлган бригада жўнатилди”, дея хабар беради Қирғизистон ССВ.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь