Қирғизистонда вазият оғир. Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши кутилмоқда
Олам
−
06 Июль 2020
15883Қирғизистон Республикаси Президент Сооронбой Жээнбеков бугун, 6 июль куни Хавфсизлик кенгашининг тор доирадаги йиғилишини ўтказиб, унда мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни муҳокама қилди. Давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигини вазиятнинг кун сайин кескинлашиб боришини таҳлил қилмагани ва олдиндан прогноз ҳисоботлар тақдим этмагани учун танқид қилди.
Шунингдек, у Ҳукуматни сўнгги кунларда аҳоли ўртаси ваҳима учғотишда, фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ва профилактика чораларини кўрмаганликда айблади.
“Сиз кадрлар захирасини тўлдириш бўйича ўз вақтида ишламадингиз ва инқироздан кейин мутахассисларни жалб қилишни бошладингиз”, дейди Президент.
Унинг қайд этишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча тиббиёт ходимларини зарур тиббий воситалар, жумладан шахсий ҳимоя буюмлари билан таъминлаши керак. ССВга Республика штаб-квартираси ва шахсан Президентга шифокорларнинг эҳтиёжлари тўғрисида тўлиқ ва аниқ маълумот тақдим этиш, шунингдек кўтарилган масалаларни тезкор ҳал қилиш талаби қўйилди.
Давлат раҳбари сўзида давом этаркан, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши бўйича аниқ чоралар кўрилмаганини ҳам танқид қилди. У маҳаллий раҳбарлар томонидан ўрнатилган карантин чекловлари барча фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий эканини эслатди.
“Касалликка қарши курашда фуқаролик жавобгарлиги катта аҳамиятга эга. Вазият мураккаб ва қийин эканлигини очиқ тан оламиз. Ҳар бир авлод синовларга дуч келади. Бизнинг оталаримиз ва боболаримиз Иккинчи жаҳон урушидаги барча даҳшатларга дош беришга мажбур эдилар ва ўз ҳаётлари эвазига бизга тинч осмонни тортиқ этдилар. Бугун биз бу касалликка қарши курашмоқдамиз. Касаллик устидан ғалаба қозониш мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ўз вазифаларини аниқ бажаришига боғлиқ. Бу мажбуриятлар жуда оддий: мутахассислар томонидан тавсия этилган тартиб-қоидаларга риоя қилиш ва яқин атрофдагиларга ёрдам бериш”, дейди Жээнбеков.
Маълумот ўрнида, 6 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар 7691 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 2843 нафари соғайган, 92 нафари вафот этган.
LiveБарчаси