Қирғизистонда “Вагнер” жангчиси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Олам
−
05 Январь
6189Қирғизистоннинг Норин вилоят суди мамлакат фуқаросини “Вагнер” таркибида Украинадаги урушда қатнашгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақдаги суд қарори эълон қилинди.
Норин вилоятида яшовчи 27 ёшли фуқаро 2023 йил август ойида Қирғизистонга қайтганидан уч ҳафта ўтиб қўлга олинган.
Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, ушбу шахсга нисбатан “Қирғизистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий амалиётларда иштирок этиши ёки жиноят содир этиш бўйича тайёргарликдан ўтиши” моддаси бўйича иш олиб борилмоқда.
У Россияда қамоқ жазосини ўтаётиб, маҳбусларни оммавий ёллаш чоғида 2022 йил 1 ноябрда хусусий ҳарбий компанияга аъзо бўлган.
Шунингдек, у “Вагнер”нинг бир қатор медаллари, шу жумладан Бахмутни қўлга олгани учун Россия Федерациясининг давлат мукофоти – "Жасорат учун" медали билан тақдирланган.
Қирғизистонда Украинадаги жанговар ҳаракатлардаги иштироки юзасидан иккинчи марта жиноий иш қўзғатилмоқда. Масалан, 2023 йилнинг май ойида 31 ёшли шахс 10 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Бироқ Олий суд аввалги инстанциялар қарорларини бекор қилиб, ишни туман судига янги кўриб чиқиш учун юборган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь