Қирғизистонда Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги автомобиль заводининг қурилиши бошланди
Жамият
−
12 Май 2023
9443Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигидаги енгил автомобилларни йиғиш ва ишлаб чиқариш заводининг қурилиши бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ахборот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, заводнинг ишлаб чиқариш қуввати дастлабки босқичда йилига 10 минг дона автомобилни ташкил этади ҳамда мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилади.
“Бугун Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик янги босқичга кўтарилди. Ўзаро ташрифлар амалга оширилмоқда, бу мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга оид келишувлар билан тасдиқланади. Бугунги кунда енгил автомобилларни йиғиш ва ишлаб чиқариш заводини қуриш учун капсуланинг ётқизилиши бунинг исботидир. Бу ҳар икки давлат учун стратегик аҳамиятга эга лойиҳа”, дейди Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг январь ойида Қирғизистонга расмий ташрифи чоғида у ерда автомобиль ишлаб чиқарадиган заводни қуриш бўйича келишувга эришган эди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси