Қирғизистонда тупроқ кўчкиси содир бўлди (видео)
Олам
−
22 Март 2023
16386Бугун, 22 март куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган туманида ҳажми 1 миллион куб метрлик кўчки тушиб, 18 та турар-жой биносига хавф туғдирди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзган вилояти Жалпоқ-Тош қишлоқ туманидаги Карл Маркс қишлоғининг Қизил-Кунгей участкасида тупроқ кўчиши юз берган. Ҳодиса 300 метрга яқин масофада содир бўлган.
Вазирлик ҳодиса кўламини дрон орқали кўрсатган.
Қирғизистонда тупроқ кўчиши билан боғлиқ вазиятлар 2017 йил баҳоридан кучайган. Ўтган йилнинг кузида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари 18 та уй аҳолисини бошқа жойга кўчиришни таклиф қилган эди.
Ҳозирда ҳудуддаги одамлар қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойларга эвакуация қилинмоқда. Туман фуқаро муҳофазаси хизмати томонидан огоҳлантириш эълон қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь