Қирғизистонда “Салимбойвачча”ни молиялаштирган собиқ депутат қидирувга берилди
Олам
−
24 Август
6634Уюшган жиноий гуруҳларни молиялаштириш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида Қирғизистон Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Нургази Адираевич Айдаров қидирувга берилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, Нургази Айдаров халқаро уюшган жиноий гуруҳлар аъзолари, жумладан, “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Абдувалиевнинг фаолиятини молиялаштириш фактлари аниқланган.
Тергов маълумотларига кўра, Айдаров Абдувалиевнинг ноқонуний фаолияти ва “вор в законе” Қамчи Асанбек (Қамчи Кўлбоев) билан яқин алоқалари ҳақида билиб, Ўзбекистонда бўлган вақтида унга ҳар томонлама ҳурмат-эҳтиром кўрсатган. Ўз навбатида, улар Нургази Айдаровни Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган тадбиркорлик ва бошқа фаолиятга ҳомийлик қилган.
Бишкекнинг Октябр туман суди қарори билан Айдаровга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди, у ҳам жиноий жавобгарликка тортиш учун давлатлараро ва Интерпол орқали қидирувга берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда “Салимбойвачча” билан алоқада бўлган тадбиркор Жалил Атамбаев ва собиқ депутат, божхона хизмати собиқ раҳбари Салайдин Айдаров қўлга олинганди.
LiveБарчаси