Қирғизистонда рули ўнг томонда бўлган таксилар ҳаракати тақиқланади
Олам
−
23 Февраль
4023Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги йўловчилар, багаж ва юкларни тижорат мақсадларида ташиш учун рули ўнг томонда бўлган автомашиналардан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
Қайд қилинишича, ушбу ҳужжат йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўловчи ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари иштирокида оғир оқибатларга олиб келадиган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва транспорт фаолиятини назорат қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, 2023 йилда йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари иштирокида 276 та ЙТҲ содир бўлиб, уларда 24 киши ҳалок бўлган, 619 киши жароҳатланган.
Шундан келиб чиқиб, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчи ташишни амалга оширувчи автотранспорт воситалари иштирокида оғир оқибатларга олиб келадиган "авария"ларнинг олдини олиш мақсадида, тезликни чеклашдан ташқари ўнг томон бошқарувли таксилар ҳаракатини тўхтатиш таклиф этилган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь