Қирғизистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши айтилди
Олам
−
10 Март 6370 1 дақиқа
Қирғизистонда жорий йилда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди.
“Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси 2026 йилги Рамазон ҳайити байрами 20 март кунига тўғри келишини маълум қилади.
Ушбу қарор Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар муфтиятлари ҳузуридаги фатво ҳайъати йиғилишида қабул қилинган”, дейилади хабарда.
Бу кун мамлакатда дам олиш куни деб эълон қилинади.
Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) — мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи якунланганини билдирувчи энг муҳим байрамдир. Бу куни мусулмонлар Ҳайит намозини ўқийди, фитр садақасини беради, қариндош-уруғларни зиёрат қилади ва байрам дастурхони ёзади.
Live
Барчаси