Қирғизистонда президентлик сайлови қачон бўлиши айтилди
Олам
−
17 Апрель 2025 6759 1 дақиқа
Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайловлари мамлакатнинг амалдаги раҳбари Садир Жапаров сайланганидан 6 йил ўтиб, 2027 йил 24 январда бўлиб ўтади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, 15 апрель куни “Қирғизистон Республикаси Президенти ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлари сайлови тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш масаласи уч ўқишда маъқулланган.
Ўзгартиришларга кўра, навбатдаги президентлик сайловлари у сайланган президентнинг ваколат муддати тугайдиган йилнинг январь ойи тўртинчи якшанбасида ўтказилади ва сайлов кунидан камида тўрт ой олдин Жогорку Кенеш томонидан тайинланади.
Шундай қилиб, сайловлар 2027 йил 27 январда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 28 январда Садир Жапаров олти йил муддатга Қирғизистон Президенти этиб сайланган эди.
2021 йилда Сооронбай Жээнбеков норозилик намойишлари оқибатида ўз ихтиёри билан президентлик ваколатларини топширган эди. Ўша йили Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари ва бошқарув шакли бўйича референдум бўлиб ўтган.
Live
Барчаси