Қирғизистонда Президент администрацияси ташкил этилди
Олам
−
08 май 2021 5718 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Президент маъмурияти ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Kabar.kg” ёзмоқда.
Унга кўра, Президент маъмурияти аввалги Президент ва ҳукумат идоралари асосида шакллантирилган.
Шунингдек, давлат раҳбарининг фармони билан:
- Суюнбек Сапарбекович Касмамбетов Қирғизистон Республикаси Президенти маъмуриятининг раҳбари этиб тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди;
- Медербек Aсанбекович Сатев Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва илгари ишлаган лавозимидан озод этилди;
- Бектур Рисбаевич Зулпиев Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди ва илгари ишлаган лавозимидан озод этилди;
- Женишбек Aсанкулович Aсанкулов Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 21 апрель куни ўтказилган референдумда сайловчиларнинг қарииб 80 фоизи президентлик бошқарув шаклига ўтишни ёқлаб овоз берганди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август