Қирғизистонда хавфсизлик хизмати Бишкекдаги коррупцион схемани фош қилди
Олам
−
15 Январь
2993Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳар полицияси патруль хизматининг тўрт нафар ходими коррупцион схема тузганликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, махсус хизматлар пойтахт милициясининг патруль хизмати идорасида барқарор коррупция схемасини аниқлаган. Инспекторлар тўсиқларни сунъий равишда яратиш ва транспорт воситаларини жарима майдончаларидан олиб чиқишга рухсат бериш муддатларини узайтиришдан иборат барқарор схемани ташкил этган. Яъни, улар автотураргоҳдан машина олиш жараёнини тезлаштириш учун автоҳалокат иштирокчиларидан пул ундирган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва кеча, 14 январь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари полиция патруль хизматининг тўртта ходимини ҳибсга олган. Уларнинг кабинетларида тинтувлар ўтказилган. Билдирилишича, ушбу жиноятга алоқадорларни аниқлаш бўйича тадбирлар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида Октябрь тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходими пора олиш ва қийноқлар қўллагани учун қўлга олинганди. Тергов материалларига кўра, Октябрь тумани ИИБ мансабдор шахслари зўрлаш моддаси бўйича очилган жиноият ишини тугатиш ҳамда бу орқали 500 минг сом миқдорида пора ундириш мақсадида 2024 йилнинг сентябрь ойида икки нафар фуқаро K.A. ва А.Н.га нисбатан қийноқ қўллаган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь