Қирғизистонда қонун чиқарувчи органнинг янги тузилмаси тасдиқланди 

Олам

image

Қирғизистон парламенти аъзолари бугун, 12 январь куни олий қонун чиқарувчи органнинг янги тузилмасини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.  

“Депутатлар қарорига мувофиқ, парламентда саккизта қўмита ташкил этилади”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, шунингдек, спикернинг учта ўринбосари бўлади. 

“Яқин кунларда вице-спикерлар бўйича овоз бериш бўлиб ўтади”, дейилади хабарда. 

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Талант Мамитов парламент спикери этиб сайланди. 

Қирғизистонда 2021 йил 28 ноябрь куни еттинчи чақириқ парламентига сайлов аралаш тизим бўйича бўлиб ўтди – 54 нафар депутат партия рўйхати бўйича, 36 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича сайланган. Қирғизистон парламентидаги 90 ўрин учун жами 1,3 минг киши ариза топширган. 

2020 йил кузида бўлиб ўтган парламент сайлови кўп сонли сайлов қонунчилиги бузилганлиги сабабли МСК томонидан ҳақиқий эмас деб топилган эди. Уларнинг натижаларини сарҳисоб қилиш оммавий намойишлар ҳамда мамлакатда Президент ва ҳукуматнинг ўзгариши билан якунланди. Апрель ойида мамлакатда асосий қонунга парламент ва ҳукумат ҳуқуқларини чекловчи, бироқ Президент ваколатларини кучайтирувчи тузатишлар қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг