Қирғизистонда 39 та масжид ва 21 та мадраса ёпилди

Олам

image

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 39 та масжид ва 21 мадраса ёпилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, АКИpress агентлиги хабар берди.

Ёпилишга сабаб сифатида улар жойлашган биноларнинг архитектура ва қурилиш стандартларига мос келмаслиги ҳамда диний таълимнинг ягона стандартлари йўқлиги кўрсатилган.

Айтилишича, Ўш вилоятида ҳам 39 та диний объектлар ва ибодат жойлари жаримага тортилган, 18 та христиан йўналишидаги диний объектларнинг ҳам фаолияти текширилган. Айнан диний объектларнинг архитектура-қурилиш ва санитария-эпидемиология меъёрларига эътибор бермай, тартибсиз қурилиши, шунингдек, диний таълим муассасаларида ягона таълим стандартлари мавжуд эмаслиги минтақада радикал экстремистик мафкуранинг тарқалишига ҳисса қўшиб, диний вазиятга салбий таъсир кўрсатадиган асосий омилга айланган.

Шунингдек, “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун талабларини бузган, архитектура-қурилиш, санитария-эпидемиология меъёрлари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 48 та масжид ва 40 та мадрасага нисбатан тегишли тартибда далолатномалар тузилган. 

Маълумот учун, диний объектларни текшираётган гуруҳ таркибида махсус хизматлар, полиция, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимияти ва Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси вакиллари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон масжид мадраса Ўш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг