Қирғизистон ва Тожикистон чегарани делимитация қилиш масаласини муҳокама қилди
Олам
−
13 Июнь 2023
3472Қирғизистон ва Тожикистон томонлари икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишни якунлаш жараёнини тезлаштириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 5-11 июнь кунлари Душанбе шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Учрашув якунлари бўйича тегишли Протокол имзоланган.
“Учрашув дўстона ва ўзаро англашув руҳида ўтди. Кейинги учрашув Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади”, дейилган хабарда.
Маълумот учун, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг узунлиги қарийб 980 километрни ташкил этади. 2002 йил декабрь ойидан бери уни делимитация қилиш (давлат чегарасини унинг ўтишини тавсифлаш ва хариталаш билан белгилаш) бўйича музокаралар давом этмоқда. Ҳозирги вақтда чегара чизиғининг учдан икки қисмидан кўпроғи аниқланган ва давлатлар томонидан ўзаро тан олинган, қолган қисмлар мунозарали бўлиб қолмоқда. Ушбу муаммонинг ҳал бўлмагани икки республиканинг маҳаллий аҳолиси ва ҳарбий хизматчилари ўртасида, шу жумладан, ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ низоларга бир неча бор сабаб бўлган. Уларнинг охиргиси 2022 йил кузининг бошида содир бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь