Қирғизистон Ўзбекистонга қўшма туризм маҳсулотларини яратишни таклиф қилди

Жамият

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга қишки ва маънавий туризмни ривожлантириш бўйича қўшма туризм маҳсулотларини яратишни таклиф қилди. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида кенгайтирилган форматдаги учрашувларда айтиб ўтилди. Бу ҳақда “24kg” нашри хабар берди.

Кун тартибида мамлакат ичидаги темир йўлларни реконструкция қилиш ва уларни трансконтинентал магистралларга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу нуқтаи назардан, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини биргаликда қуриш бўйича режалар долзарблиги таъкидланди.

“Замонавий дунё тартиби шароитида Марказий Осиё давлатларининг транспорт-логистика инфратузилмасини глобал транспорт хаблари ва йўлакларига интеграциялаш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга, деди Қирғизистон Президенти Садир Жапаров.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Республикаси халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларини яхшилаш устида ишламоқда. Шунингдек, у минтақада трансчегаравий туризм тобора оммалашиб бораётганига эътибор қаратди.

“Бунинг учун мен дам олиш зоналари (Иссиқкўл, Жалолобод), шунингдек, қишки (Чунқурчак, Қоракўл) ва маънавий туризмни (Самарқанд, Бухоро, Хива) ривожлантириш бўйича қўшма туризм маҳсулотларини яратишни таклиф қиламан. Қирғизистон томони янги туристик йўналишлар истиқболларини ўрганиш бўйича қўшма экспедициялар ташкил этиш, ягона виза каби қўшма ташаббусларни амалга ошириш, замонавий Буюк Ипак йўли бўйлаб қўшма сайёҳлик маҳсулотларини яратиш, геопарклар яратиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни муҳим деб ҳисоблайди”, дейди Жапаров.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг