Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасида махфий туннель топилди

Олам

image

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Ўзбекистон билан чегарада контрабанда учун фойдаланилиши мумкин бўлган ерости туннели топилди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Маълум қилинишича, Қирғизистон Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши кураш хизмати ходимлари чегара ҳудудида товарларни ноқонуний олиб ўтиш мақсадида туннел қазилаётгани ҳақида маълумот олган.

Текширув давомида Қадамжой туманидаги “Чечелик” қишлоғининг Мамажанов кўчасида жойлашган ташландиқ уйлардан бирида қўшни давлат Ўзбекистонга йўналган туннель аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, туннелнинг чуқурлиги қарийб 12 метр, эни эса 1,5 метрни ташкил этади.

Ҳозирда Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов хизмати ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ҳудудда нефть маҳсулотлари контрабандаси учун фойдаланилган 450 метр узунликдаги ерости туннели борлиги аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг