Қирғизистон тарихий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Спорт
−
28 Август 2023
4160Бишкекда илк бор эшитиш қобилиятида нуқсони бор ўсмирлар, кадетлар ва катталар ўртасида юнон-рум ва эркин кураш бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Олимпия спорт турлари бўйича дирекция раҳбари Мелис Тобокелов маълум қилди.
Чемпионат 2-12 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида, Каба Уулу Кожомкула номидаги спорт саройида бўлиб ўтади.
Баҳсларда дунёнинг 15 дан ортиқ давлатларидан келган 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этади.
2 сентябрда очилиш маросими, 3-6 сентябрь кунлари эркин кураш бўйича мусобақалар, 8-11 сентябрь кунлари эса юнон-рум кураши бўйича баҳслар ўтказилади.
LiveБарчаси