Қирғизистон сомни мустақил чоп этишни бошлади
Олам
−
27 Март 3383 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўз тарихида илк бор миллий валюта – сомни мустақил равишда чоп этишни бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 27 март куни “24.kg” хабар берди.
Президентнинг сўзларига кўра, аввалари мамлакат банкнотларни тайёрлашга хориждан буюртма берган ва бунга қўшимча харажатлар сарфлаган. Эндиликда республика нафақат ўзини таъминлаш, балки бошқа давлатлар учун ҳам буюртмаларни бажариш даражасига чиққан.
Давлат раҳбари Қирғизистон пул белгиларини ишлаб чиқаришда барча зарур стандартларга мувофиқлигини тасдиқловчи халқаро сертификат олганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, мамлакатда миллий ҳужжатлар – умумфуқаролик паспортлари, ID-карталар, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва транспорт воситаларининг техник паспортларини чиқариш юқори даражада йўлга қўйилган. Жапаров Қирғизистон бошқа давлатлар учун ҳам валюта, ҳам давлат ҳужжатларини чоп этишга тайёрлигини билдирган. Унинг айтишича, аллақачон бир неча давлатдан буюртмалар келиб тушмоқда.
У маҳсулотларнинг ҳимоя даражаси юқори халқаро талабларга жавоб бериши, бу эса қалбаки нусха кўчиришни деярли имконсиз қилишини, шу билан бирга хизмат нархи ҳамёнбоп эканини қўшимча қилган.
Live
Барчаси