Қирғизистон Президенти ҳам Макрон билан учрашди
Олам
−
11 Ноябрь 2023
6140Кеча, 10 ноябрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Парижга амалий ташрифи доирасида Франция Президенти Эммануэль Макрон билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, етакчилар Қирғизистон-Франция ҳамкорлигининг долзарб йўналишлари, шунингдек, ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган.
Садир Жапаров Эммануэль Макронга Францияга ташриф буюриш ва Париж тинчлик форумида иштирок этиш таклифи, ўз вақтида бўлган биринчи “Ягона сайёра” музлик ва қутб саммити учун миннатдорлик билдирган.
“Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва уларни шериклик даражасига, жумладан, транспорт, савдо-иқтисодий соҳаларда ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Франция Президенти энергетика каби устувор йўналишларда ҳамкорлик фаоллашганини ижобий мисол сифатида қайд этиб, Electricite de France ва Total компанияларининг Қирғизистонда ишлаш ниятини таъкидлаган.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун сиёсий мулоқотни давом эттириш муҳимлигини қайд этган. Жапаров Макронни Қирғизистонга ташриф буюришга таклиф қилган ва таклиф қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Эммануэль Макрон Қозоғистон ва Ўзбекистонга келган, Президентлар Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказганди.
LiveБарчаси