Қирғизистон номини ўзгартириш таклиф қилинди
Олам
−
25 Ноябрь 2020
30259Қирғизистон пойтахти Бишкекда навбатдаги конституциявий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “Кыргыз Жолу” жамиятининг раиси Қодирбек Кошалиев мамлакат номини Конституцияда “Қирғиз Халқ Республикаси” сифатида рўйхатдан ўтказишни таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра, янги Конституция қонун лойиҳасида халқ қурултойи концепцияси киритилганига мувофиқ республика халқники бўлиши керак.
“Биз биринчи марта расмий равишда халқ қурултойи институтини Конституцияга киритмоқдамиз. Демократия ва давлат бошқаруви тушунчаси мавжуд. Бугун давлат халқни ўз қўл остига олди. Ҳеч бир мамлакатда халқ бошқаруви йўқ. Бизда эса олигархлар мамлакатни бошқаради.
Бизга халқ таъсирининг дастаги керак. Барча юқори лавозимлар халқ қурултойида тасдиқланиши керак. Шундан сўнггина биз коррупциянинг минимал даражасига эришамиз ва мансабдор шахслар янада масъулиятли бўлади”, деди Қодирбек Кошалиев.
Маълумот учун, Қирғизистонда Конституциянинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Жўқорқу Кенгеснинг 80 депутати имзоси билан асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум тайинлаш тўғрисида қонун қабул қилинди. Қонун парламентнинг расмий веб-сайтида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Кейинчалик, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда мамлакат Конституциясига киритилаётган ўзгартиришларга қарши намойиш ва марш (юриш) бўлиб ўтди. 100 дан ортиқ одам Эркинлик ва Туголбай Ата кўчаси кесишмасидаги темир йўл вокзали олдида тўпланди.
Умиджон Нозимжонов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь