Қирғизистон қуролланишга кўп пул сарфлаяпти
Олам
−
21 Июль 2023
8329Қирғизистон сўнгги икки ярим йил ичида мамлакат қуролли техникасини янгилашга 125 миллиард қирғиз соми (1,422 миллиард АҚШ доллари) сарфлади. Бу ҳақда кеча, 20 июль куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.
Ташиевнинг айтишича, 2005-2020 йилларда Қирғизистон қуролларни янгилаш учун 3-5 миллиард сом (34-56 миллион АҚШ доллари) сарфлаган бўлса, биргина 2021 йилда ҳукумат 32 миллиард сом (364 миллион АҚШ доллари), 2022 йилда 53 миллиард сом (603 миллион АҚШ доллари), 2023 йилнинг олти ойи учун 40 миллиард сомдан (455 миллион доллар) кўпроқ маблағ ажратган.
“120 миллиард сомдан ортиқ харажат - бу қуролларимизнинг кенг кўламдаги янгиланиши”, деган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари.
Ташиевнинг сўзларига кўра, бу пулларга жумладан, Bayraktar, Aksungur, Akinci дронлари, “Печора” зенит-ракета мажмуаси, Ми-8, Ми-17 вертолётлари харид қилинган.
“Буларни совға сифатида олганимиз йўқ. Барчаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сотиб олинди”, дея қўшимча қилган Ташиев.
Эслатиб ўтамиз, шу йил бошида Қирғизистон давлат амалдорларига бериладиган мукофот пулларини тежаш орқали Туркия дронларини сотиб олганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь