Қирғизистон қадимий Боласоғун шаҳрини қайта тикламоқчи
Олам
−
18 Сентябрь
4933Қирғизистон Маданият вазирлиги қадимий Боласоғун шаҳрини қайта тиклаш учун ер ва инвестор қидирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Жогорку Кенеши (парламенти) йиғилишида вазир Олтинбек Мақсутов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қадимий шаҳарни қайта тиклаш учун 10 гектар ер керак.
“Бу катта лойиҳа, ҳозир биз Бишкек яқинида 10 гектар майдонни қидирмоқдамиз, бу жуда чиройли бўлади. Биз Боласоғун шаҳри учун 3D лойиҳасини ишлаб чиқдик. Самарқанд ва Бухородан ҳам гўзалроқ бўлиб чиқди. Биз ер ва молия масаласини ҳал қиляпмиз”, дейди у.
Унинг қўшимча қилишича, вазирлик Хитой билан ҳамкорликда Тўқмоқ шаҳрида хитойлик шоир Ли Бо номидаги тарихий ва сайёҳлик марказини яратиш устида ишламоқда.
Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров концепция билан таништирилган.
Маълумот учун, Боласоғун шаҳри Ўрта асрларда ҳозирги Қирғизистон ҳудудида, ҳозирги Тўқмоқ шаҳри яқинида Чу дарёси бўйида мавжуд бўлган.
LiveБарчаси