Қирғизистон чегараси яқинида Ўзбекистон ҳарбий техникаси нима қиляпти?

Олам

image

Кеча, 10 сентябрь куни Ўзбекистон ҳарбийлари Керкидан сув омбори туманидаги қирғиз-ўзбек чегарасида тўсиқлар ўрнатиш ишларини бошлади. Бу ҳақда Қирғизистондаги маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Қирғизистон чегараси яқинида Ўзбекистонга тегишли ҳарбий техника кўриниш берган. 

Қирғизистонликлар бу тўсиқлар ўрнатилиши ноқонуний деб ҳисоблаб, шу ернинг ўзида митинг ўтказгани айтилмоқда. 

Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Араван тумани Керкидан қишлоғи ҳокими Курманбек Айтибаев туманда вазият барқарор эканлиги ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилганини маълум қилган. 

Айтибаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳарбийлари Керкидан сув омбори яқиндаги “ўз участкасида” тўсиқларни ўрнатишган.

“Бу участкада икки давлат идоралари томонидан амалга оширилган музокараларда ҳисобга олинган. Бироқ давлат чегара белгилари ўрнатилмаган... Ҳуқуқ-тартибот органи аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширди. Ҳозирги вақтда вазият барқарор, одамлар тарқаб кетди”, деб таъкидлади Айтибаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг