Қирғиз-қозоқ чегарасида Lexus портлаб кетди (видео)
Олам
−
12 Июнь 2023 8687 1 дақиқа
Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида Lexus LX 470 автомашинаси аввал ёниб, кейин портлаб кетди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 9 июнь куни “Оқ-Тилек” назорат-ўтказиш пункти яқинида содир бўлган. Назорат пункти яқинида тўхтаб турган Lexus LX 470 русумли автомашина номаълум сабабларга кўра ёниб кетган. Уни ўз вақтида ўчиришнинг иложи бўлмаган ва у портлаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин бўйича чақирув ўша куни соат 15:37 да келиб тушган. Соат 15:55 да ёнғин ўраб олинган, 16:34 да тўлиқ ўчирилган. Портлаш оқибатида автомобиль ва унинг атрофидаги учта дарахт ёниб кетган. Қурбонлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқланаётгани айтилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь