Қимматбаҳо металларни сотиб олиш тартибига қўшимчалар киритилди
Жамият
−
26 Февраль
5153Жорий йилнинг 24 февраль куни қабул қилинган Ўзбекистон Президенти Қарори (ПҚ-85-сон) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига киритилган қўшимчалардан бири қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятидан фойдаланилган ҳар бир кун учун фоизлар ҳисоблаш тартиби жорий қилинишидир.
Унга кўра,
- 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобламаслик;
- 31-кундан 180 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблаш белгиланди.
Шунингдек, “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига қимматбаҳо металларни биржа савдоларида чегирмалар қўллаган ҳолда сотиб олувчи тадбиркорларга қўйиладиган мезонларни белгилашда янгича тартиб қилинишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилган.
Унга кўра,
- яратилган иш ўринларининг камида 70 фоизини заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касбларини ташкил этиш;
- яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимларга камида 6 ой давомида иш ҳақи ҳисобланиши ва ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши;
- тадбиркорлик субъектлари зарур моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда шароитларга эга бўлиши.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь