Қидирувдаги Пугачёванинг набираси Россияга қайтиши мумкин
Маданият-санъат
−
16 Декабрь 2023
8558Хонанда Алла Пугачёванинг набираси Никита Пресняков АҚШни тарк этиб, Қозоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда "Газета.ru" хабар берди.
Билдирилишича, 32 ёшли қўшиқчи ва актёр Пресняков Қозоғистонга янги видео суратга олиш учун келган. У Қозоғистонга етиб борганидан сўнг, меҳмонхонада тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаган.
"Мен фильм суратга олиш учун келдим ва бу бизнинг биринчи манзилимиз", деб ёзган у.
Қўшиқчининг мухлислари эса, у шу йўл билан Россияга қайтишни режалаштиряпти, деб тахмин қилмоқда. Аммо хонанда ва унинг рафиқаси Алёна Россияда 140 минг рубль миқдордаги қарзи борлиги туфайли қидирувга берилган.
Маълумот учун, Никита Пресняков бир йил олдин рафиқаси Алёна Краснова билан бирга АҚШга кўчиб ўтган. 2023 йил феврал ойида у “Ник Прес” тахаллусини олган ва клиплар суратга олишни бошлаган.
Никитанинг отасига кўра, у “Пугачёванинг набираси” сифатида танилишни истамайди. Пресняков мусиқачилар сулоласида туғилганлиги учун ўзини ёмон ҳис қилади. У машҳур қариндошларининг ёрдамисиз ўзи ҳамма нарсага эришмоқчи.
LiveБарчаси