Қибрайда вагон устига чиққан лицей ўқувчиси ток уришидан ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
20 Декабрь 2021
7636Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги 2-сон Тошкент Академик лицейининг 3-босқичида таҳсил олувчи бола поезд вагони устига чиқиб, ток уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, ИИВ Академик лицейнинг 3-курс ўқувчиси бўлган З.Ж. Қибрай туманида жойлашган “Оқ-қовоқ” темир йўл бекатининг 21-км.да вагон устига чиққан ва юқори кучланишдаги ток урганлиги оқибатида воқеа жойида вафот.
Бугун, 20 декабрь куни у ўқиган лицейда мазкур бахтсиз ҳодиса муҳокамаси бўлиб ўтган. Йиғилишда ўқувчиларга темир йўлда ҳаракатланганда вагон устига чиқмаслик, темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, темир йўл атрофида қулоқчинлардан фойдаланмаслик, темир йўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд эканлиги ҳақида тушунчалар берилган.
LiveБарчаси