Қибрай аҳолиси вақтинча газсиз қолади
Жамият
−
14 Февраль 2022
4716Тошкент вилоятининг Қибрай туманида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қибрай тумани, “Алишеробод” МФЙ, Боғишамол кўчасига тортилган ерусти ўрта босимли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқлангани сабабли, бугун, 14 февраль соат 09:00 дан 17:00 гача юқорида кўрсатилган манзилдаги 320 та аҳоли хонадони ва 7 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади. Газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023