Ғазоликлар ортга қайтмайди – Трамп режасини очиқлади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг Ғазо секторини қўлга киритиш ғоясига содиқ қолади. Бу ҳақда у бугун, 10 февраль куни “Fox News” телеканалида эфирга узатилган интервьюсида сўз очди.

Агар шундай бўладиган бўлса, Оқ уй раҳбари Яқин Шарқ давлатларига уруш оқибатида вайронагарчиликлар қайд этилган ҳудудларда реконструкция ишларини олиб боришга рухсат беришга ваъда берди.

“Мен Газ сотиб олмоқчиман ва унга эгалик қиламан. Уни қайта тиклаш масаласига келсак, биз уни Яқин Шарқдаги бошқа давлатларга ҳам беришимиз мумкин, улар ҳудуднинг бир қисмини қуриши мумкин; Бошқа одамлар буни бизнинг ҳомийлигимиз остида қилишлари мумкин. Аммо биз унга эгалик қилиш, уни эгаллаш ва ҲАМАСнинг қайтиб келмаслигига ишонч ҳосил қилиш ниятидамиз. Қайтиш учун ҳеч қандай жой йўқ. Бу ерни бузиш режалаштирилган”, деб таъкидлади Америка раҳбари.

Шу билан бирга, Трамп ерда яшовчи фаластинликлар ўз уйларига қайтолмайди, деб ҳисоблайди.

“Орқага йўл йўқ. Бу ерни бузиб ташлаш керак. Қолганлари бузилади. Ҳаммаси вайрон бўлади”, деди Америка раҳбари.

Айни пайтда, “Reuters” хабар берганидек, Ғазо секторидаги фаластинликлар Ўртаер денгизи соҳилидаги вайрон бўлган мулкларни қайта тикламоқчи ва Трампнинг АҚШ назорати остида “Яқин Шарқ Ривьера”сини яратиш режаларини рад этмоқчи.

Трампнинг Ғазони эгаллаш ғоясини дунё қандай қабул қилди? north_east

Трампнинг Ғазони эгаллаш ғоясини дунё қандай қабул қилди?

Қайд этиш жоиз, 4 февраль куни Трамп Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни қабул қилар экан, Қўшма Штатлар Ғазо сектори устидан назоратни ўз қўлига олишини ва “барча хавфли портламаган бомбалар ва бошқа қуролларни олиб ташлаш учун жавобгар бўлишини”, қирғоқ чизиғини “Яқин Шарқ Ривьера”сига айлантиришини айтган эди.

“Биз уни ривожлантирамиз, минглаб иш ўринларини яратамиз. Бу бутун Яқин Шарқ фахрланиши мумкин бўлган нарса бўлади”, дейди у.

Бу Ғазога АҚШ қўшинларини юборишни англатадими деган саволга эса Трамп шундай жавоб берганди:

“Биз керакли нарсани қиламиз”.

Нетаньяхунинг айтишича, Трамп “янги ғоялар билан ўйлайди” ва “анъанавий фикрлашни бузишга тайёрлигини кўрсатади”.

Трампнинг таклифи фаластинликлар, араб давлатлари ва АҚШнинг кўплаб Ғарб иттифоқчилари томонидан кескин танқидга учради. Хусусан, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан тузилган Фаластин ҳудуди бўйича мустақил комиссия раиси Нави Пиллайнинг фикрича, АҚШ Президентининг фаластинликларни кўчириш режаси халқаро қонунларга зиддир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва эҳтимол Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан Ғазо масаласини муҳокама қилиш ва уларни кўндириш учун учрашмоқчи экани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг