Қайси давлатларда турмуш даражаси энг тез ўсяпти?
Олам
−
12 Декабрь 6870 2 дақиқа
Сўнгги 25 йилда турмуш даражаси энг тез ўсган мамлакатлар эълон қилинди. Бу ҳақда “Naked Sience” хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги чорак аср жаҳон иқтисодий манзарасини тубдан ўзгартирган. Хусусан, ривожланаётган Осиё мамлакатлари ва Шарқий Европанинг бир қисмида турмуш даражаси кескин ошган.
Киши бошига тўғри келадиган реал ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) ўсаётгани мамлакатлар иқтисодий ишлаб чиқариш ҳажмини ҳар бир инсон ҳиссасида қандай суръатда кўпайтирганини кўрсатади. Бу фаровонлик ўсишининг узоқ муддатли энг ишончли кўрсаткичларидан бири.
Янги инфографика Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига таянган ҳолда, дунёдаги энг йирик 50 иқтисодиётни 2000 йилдан бери киши бошига реал ЯИМ ўсиши бўйича рейтингда солиштиради ва қаерда турмуш даражаси яхшиланганини кўрсатади. Ҳисоб-китобларда инфляция таъсирини йўққа чиқарадиган доимий нархлар ва турмуш харажатидаги фарқларни юмшатишга имкон берадиган харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича халқаро доллар қўлланади. Бу услублар йиғиндиси валюта тебранишлари ёки нархлар даражасидаги фарқлар билан бузилмаган, фаровонликдаги ҳақиқий ўзгаришларни акс эттиради.

Рўйхат бошида Осиё минтақаси устун: киши бошига реал ЯИМ энг тез ўсган бешта иқтисодиётнинг барчаси шу ерда жойлашган ва Осиё биринчи йигирматаликда 14 та ўринни эгаллайди.
Хитойнинг ўсиши айниқса ажралиб туради: киши бошига реал ЯИМ 2025 йилга келиб 25 035 АҚШ долларига етди, 2000 йилдаги тахминан 4 050 доллардан 518 фоизга ошди. Вьетнам (266 фоиз) ва Бангладеш (208 фоиз) ҳам рақобатбардош саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши ва жаҳон савдо тармоқларига чуқурроқ интеграция туфайли жуда таъсирли натижалар кўрсатди. Ҳиндистондаги 235 фоизлик ўсиш эса иқтисодий либераллашув, демографик салоҳият ва хизматлар сектори кенгайишининг таъсирини акс эттиради.
Осиёдаги бу тўртта иқтисодиёт биргаликда 2000 йилдан бери жаҳон ўсиш ва савдо динамикасини кескин ўзгартириб юборди ва XXI асрда жаҳон иқтисодий юксалишига катта улуш қўшди. Россия рейтингда 14-ўринни эгаллаб, киши бошига ЯИМ 109 фоизга ўсган.
Шу билан бирга, дунёда ЯИМ ҳажми бўйича энг йирик 50 иқтисодиётнинг ҳаммаси ҳам 2000 йилдан бери киши бошига реал ЯИМ ўсишини кўрсата олгани йўқ.
БААда бу кўрсаткич аксинча пасайган – 2000 йилдаги тахминан 99 минг доллардан 2025 йилда 72 386 долларгача. Асосий сабаб – аҳоли сонининг жуда тез ўсиши: 2000 йилда 3,5 миллион киши бўлган бўлса, 2025 йилга келиб 11,35 миллион нафарга етди.
Live
Барчаси