Қайнонаси номига кредит олган куёвнинг Cоbalt’и олиб қўйилди
3-саҳифа
−
13 Август
8994Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида қайнонасининг номига кредит олиб, қарзларини тўламасдан юрган куёвнинг Cоbalt автомашинаси жарима майдонига қўйилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, куёв Б.Ж. қайнонаси М.Х.нинг номига банкдан бир нечта кредит олиб, тўловларини вақтида тўламаган. Шу сабабли, қайнона кредит тўловларини ўзи тўлаб юришга мажбур бўлган. Оқибатда, қайнона тўланган пулларни қайтариб берилишини сўраб, судга мурожаат қилган. Суд ҳужжати ижроси юзасидан бюронинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ижро иши юритиш қўзғатилиб, тарафлар огоҳлантирилган. Бироқ қарздорлик қопланмагач, қарздор Б.Ж.га тегишли бўлган Соbalt автомашинаси хатланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар Б.Ж.дан даъвогар М.Х. фойдасига 10 млн сўм зарар пуллари ундирилиши ҳам белгиланган ва етказилган зарар пуллари тўлиқ ундирилган. Шунингдек, автомашинани хатлаш жараёнида ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилгани сабабли, қарздор 1 млн 700 сўм миқдорида қўшимча жарима тўлашига тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида куёвнинг барча жарималарини унинг қайнотаси тўлагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси