Қаерда бепул ПЗР тест топшириш мумкинлиги очиқланди
Саломатлик
−
17 Январь 2022
13564Маълумки, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият кун сайин жиддий тус олмоқда. Кеча, 16 январь куни мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ антирекорд янгиланди. Кеча коронавирус аниқланган 1037 нафар беморнинг 535 нафари эса Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.
Айни кунларда пойтахтда коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест ўтказадиган лабораторияларга эҳтиёж тобора ортмоқда. Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 24 соат давомида ишлайдиган COVID поликлиникалари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилган. Уларда коронавирусга қарши ПЗР тест синамалари ҳар куни 24 соат давомида топширилиши мумкин.
Шунингдек, фуқаролар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида ҳам шундай имкониятдан фойдаланишлари мумкин.
Қуйида ушбу хизматнинг пойтахтдаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
• Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси
Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.
• Учтепа тумани бўлими лабораторияси
Учтепа тумани, Чилонзор 21.
• Сергели тумани бўлими лабораторияси
Сергели тумани, Сергели 3-14.
• Чилонзор тумани бўлими лабораторияси
Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.
• Юнусобод тумани бўлими лабораторияси
Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.
• Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси
Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.
• Бектемир тумани бўлими лабораторияси
Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.
• Миробод тумани бўлими лабораторияси
Саракўл кўчаси, 76-уй.
• Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси
Хадра массиви, 17 А-уй.
• Яшнобод тумани бўлими лабораторияси
Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.
• Яккасарой тумани бўлими лабораторияси
Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.
• Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади
Сергели тумани, Сергели 3-14.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.