Қатарлик футболчи ЖЧдаги бир голи учун пулга “кўмилди”
Спорт
−
15 июн 25921 1 дақиқа
Қатар Инвестиция бошқармаси Боалем Ҳухига 3 миллион доллар ҳамда қиймати 500 минг доллардан ортиқ бўлган эксклюзив Rolls-Royce Phantom автомобилини совға қилди. Бу ҳақда “The Touchmine” нашр хабар берди.
Қатарлик Боалем Ҳухининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Швейцарияга қарши ўйинда 94-дақиқада урган голи унинг фаолиятидаги энг муҳим ва тарихий лаҳзалардан бири бўлди. Айнан шу гол Қатар терма жамоасига узоқ кутилган дуранг натижани ва Жаҳон чемпионати тарихидаги илк очкосини тақдим этди.
Сахий ҳомийлар ва жамоа раҳбарияти футболчини рағбатлантириш мақсадида йирик мукофот тайёрлади. Ушбу ҳал қилувчи гол учун унга 3 миллион доллар миқдорида пул мукофоти ва қиймати 500 минг доллардан ортиқ бўлган ҳашаматли Rolls-Royce Phantom автомобили берилиши белгиланди.
Қизиғи шундаки, ўйиндан сўнг эпизод VAR орқали қайта кўриб чиқилганда, тўп Швейцария ҳимоячиси Миро Муҳеймга тегиб кетгани аниқланиб, гол расман автогол сифатида қайд этилди.
Бироқ бу ҳолат мукофотга таъсир қилмади – Боалемнинг босими ва ҳаракати ушбу голга сабаб бўлгани учун ваъда қилинган барча бонуслар ва автомобиль унга топширилади.
Live
Барчаси