Қатарда Штайнмайер шармандали даражада куттирилди
Олам
−
30 Ноябрь 2023
35329Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиш учун Доҳага борди ва уни аэропортда кутиб олиши керак бўлган расмийлар кечиккани ёки атайлаб келмагани учун самолёт трапида ярим соат кутишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Bild” газетаси хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Штайнмайер кеча, 29 ноябрь куни эрталаб Доҳага келиб, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар ўтказади.
“Амир самолёт қўниши билан Штайнмайерни қабул қилишга тайёр эмаслиги аниқ эди”, деб ёзган нашр.
Тасвирлардан кўринадики, Штайнмайер самолёт трапида қўлини боғлаганча норози юз ифодаси билан эътирозини намоён этган.
Газетанинг ёзишича, немис томони протокол хизмати раҳбарининг сўровига жавобан “Президент кутиб, вақт ўтказиш ўрнига аэропортда чой ичиши кераклиги айтилган, афтидан Штайнмайер буни қилишни истамаган, 30 даража иссиқ ҳавода деярли ярим соат давомида трапда кутишни афзал кўрган”, дейилган.
“Bild” нашрининг аниқлик киритишича, Қатар амири Фаластиннинг ҲАМАС радикал ташкилоти билан гаровга олинган исроилликларни озод қилиш бўйича музокараларда муҳим воситачи бўлиб ишламоқда.
Аввалроқ Штайнмайер Исроилда расмий ташриф билан бўлиб, у ерда исроиллик ҳамкасби Ицхаак Герцог билан учрашиб, ҲАМАСга қарши курашда яҳудий давлати билан бирдамлигини билдирган эди. Кейин Штайнмайер Уммон ва Қатарга ташриф буюрди.