Қатарда мухлислар зонаси яқинида кучли ёнғин чиқди (Видео)
Спорт
−
26 Ноябрь 2022
4901Бугун тунда Жаҳон чемпионати доирасида Аргентина ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтадиган Қатарнинг Лусайл шаҳрида, мухлислар зонасидан унча узоқ бўлмаган жойда кучли ёнғин чиққан. Мухлислар қишлоғи яқинида қуюқ қора тутун кўтарилган. Бу ҳақда nakanune.ru сайти хабар берди.
Расмийларнинг айтишича, Умм ал-Амддаги учта омборда ёнғин чиққан. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Маълумот ўрнида, Лусайл шаҳри жаҳон чемпионати учун махсус қайта қурилган. Мажмуа диққатга сазовор бир қатор биноларни ўз ичига олади: ярим ой шаклидаги осмонўпар меҳмонхона, янги стадион ва улкан сунъий ороллар.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023