Қатарда мухлислар зонаси яқинида кучли ёнғин чиқди (Видео)
Sport
−
26 November 2022 6590 1 minute
Бугун тунда Жаҳон чемпионати доирасида Аргентина ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтадиган Қатарнинг Лусайл шаҳрида, мухлислар зонасидан унча узоқ бўлмаган жойда кучли ёнғин чиққан. Мухлислар қишлоғи яқинида қуюқ қора тутун кўтарилган. Бу ҳақда nakanune.ru сайти хабар берди.
Расмийларнинг айтишича, Умм ал-Амддаги учта омборда ёнғин чиққан. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Маълумот ўрнида, Лусайл шаҳри жаҳон чемпионати учун махсус қайта қурилган. Мажмуа диққатга сазовор бир қатор биноларни ўз ичига олади: ярим ой шаклидаги осмонўпар меҳмонхона, янги стадион ва улкан сунъий ороллар.
Live
All