Қатар стадионларида пиво сотиш тақиқланди

Спорт

image

Қатар ҳукумати жаҳон чемпионати бошланишига икки кун қолганда стадионларда пиво сотишни тақиқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

“Мезбон давлат ҳокимияти ва FIFA ўртасидаги музокаралардан сўнг чемпионат стадионларидан пиво савдо нуқталарини олиб ташлаш ва лицензияланган жойларга алкоголли ичимликлар савдосини йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади FIFA раҳбариятининг баёнотида.

Аввалроқ, жаҳон чемпионати ташкилотчилари баъзи спиртли ичимликлар фақат стадион олдидаги махсус жойларда, ўйиндан 3 соат олдин ва ўйин тугагандан 1 соат кейин сотилишига рухсат берилиши ҳақида хабар тарқалган эди.

Маълумот учун, Қатар жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилишни қонун билан тақиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати ўйинлари 20 ноябрдан 18 декабрга қадар 5 та шаҳарда жойлашган 8 та стадионда ўтказилади. Шунингдек, Қатардаги ЖЧ тарихдаги энг қиммат футбол мусобақасига айлангани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг