“Қатъий назорат олиб борилмоқда” – “Ўздонмаҳсулот” ноннинг нархи ошишига муносабат билдирди
Жамият
−
05 Ноябрь 2019
8080Аввалроқ, Ўзбекистоннинг айри ҳудудларида “буханка” нон нархи қимматлаб, 1600 дан 1900 сўмга сотилаётгани билан гап-сўзлар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. “Ўздонмаҳсулот” АК бу хабарларга нисбатан QALAMPIR.UZ’га баёнот йўллади.
“Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли “Дон ва ун етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дон, ун ва нон ва нон маҳсулотлари нархларининг эркинлаштирилиши соҳани янада ривожлантириш, унда эркин бозор механизмини жорий этиш эвазига янги, замонавий технологияларни кенг жалб қилиш орқали маҳсулот сифатини янада яхшилаш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва энг асосийси – бозорда маҳсулот камайиши ва етишмовчилигининг олдини олишга қаратилган.
“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги 44та дон корхоналари таркибида 109 та нон ишлаб чиқарувчи корхона ва цехлар мавжуд бўлиб улар асосан Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган. Тошкент шаҳрида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва таъминоти устидан назорат олиб бориш Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли Тошкент нон ишлаб чиқарувчилар уюшмаси томонидан амалга оширилади.
Бугунги кунда аҳоли ўртасида нон нархининг эркинлаштирилиши натижасида айрим ҳудудларда 1700 сўмдан 1900 сўмгача нархда сотилаётганлиги хусусидаги фикр мулоҳазалар ижтимоий тармоқлар орқали турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган нонларнинг нархлари бугунги кун ҳолатида 1400-1500 сўмдан барча турдаги истеъмолчиларга пул кўчириш ва турғун савдо шахобчалари орқали етказиб берилмоқда. Нархлар ишлаб чиқариш харажатларидан келиб чиқиб шакллантирилган.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги нон ишлаб чиқарувчи цехларда тайёрланган маҳсулотлар корхона номи ва логотипи мавжуд махсус дўконлар ва бозорлар, савдо комплекслари, аҳоли гавжум жойлардаги шахобчалар орқали белгиланган тартиб ва стандартлар асосида сотилиши ташкил этилган ва бу борадаги ҳаракатлар устидан қатъий назорат мунтазам равишда олиб борилмоқда”, дейилади QALAMPIR.UZ’га йўлланган расмий баёнотда.
LiveБарчаси