Қашқадарёнинг икки туманида 1 млрд сўмлик “свет” талон-торож қилинди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида 1 млрд сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 3 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Косон туманида ўтказилган назорат тадбирида “К. Д. О. Б.” МЧЖга қарашли нотурар бинода ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 270,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Бу каби ҳолат шу тумандаги “А. Х. А.” хусусий корхонага қарашли бинода ҳам қайд этилган. Ушбу қоидабузарлик оқибатида, таъминот корхонасига 185,3 миллион сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, Касби туманида якка тартибдаги тадбиркор М. З. га қарашли нотурар бинода ҳам худди шундай қоидабузарлик аниқланган. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 617,8 миллион сўмни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг