Қашқадарёдаги уй ёниб, 1 киши вафот этди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин юз бериши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлими хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 10 май куни тахминан соат 03:59 ларда қутқарув хизматига Косон тумани Юқори “Арабхона” маҳалласи Шуҳрат кўчасидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, туман ФВБдан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб келган ва ёнғинни тахминан соат 04:30 ларда тўлиқ бартараф этган. Ёнғин оқибатида хонадоннинг 28 метр квадрат ички ва том қисми зарарланган. Ёнғиндан хонадоннинг 150 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро (хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи) куйиш тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёни олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг