Қашқадарёдаги шифохонада икки киши пичоқланди
3-саҳифа
−
19 Июль 2022
20931Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги тиббиёт бирлашмасида бир гуруҳ шахслар қўлида пичоқ билан катта жанжал уюштиргани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, кеча, 18 июль куни соат тахминан 12:00 да Китоб тумани Самарқанд маҳалласи худудида яшовчи аҳоли ўртасида шахсий адоват замирида жанжал юзага келган. Оқибатда фуқаролар Т.О. ва П.И. тан жароҳати олиб, Китоб тумани марказий шифохонасига мурожаат қилган.
Шу куни соат тахминан 15:30 да шифохона ҳовлисида жабрланган фуқароларнинг қариндошлари ўртасида муштлашув келиб чиққан. Ўзаро жанжал жараёнида фуқаро П.Б. автомобилида бўлган пичоқ билан фуқаролар Қ.И. ва О.А.га тан жароҳати етказган.
Хозирда мазкур ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар П.Б., П.А., П.Б., А.А., ака-ука Р.Ф. ҳамда Р.Ф. ва Р.Б. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.