Қашқадарёдаги далаларни чигиртка босгани айтилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Отқамар қишлоғини чигиртка босгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, воқеа жойида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан ўрганишлар олиб борилган.

Аниқланишича, тарқалган тасвирдаги чигирткалар маҳаллий ва марокаш турига оид бўлиб, маҳаллий чигиртка экинларга хавф солмайди. Марокаш чигирткасига қарши эса мавсумда уйғунлашган ҳимоя чора тадбирлари ўтказиб келинади.

Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар Қашқадарё вилоятида 87 980 гектар, шу жумладан Деҳқонобод туманида 16 222 гектар майдонда зарарли чигирткага қарши кураш ишлари олиб борилган. Мазкур зараркунандаларга қарши кураш бўйича агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, ҳудудда 25 та трактор пуркагичлари, 6 та УМО-пуркагичли махсус автомашина, 1 та трицикл жалб этилган бўлиб, шунингдек қўл аппаратлари ёрдамида ҳам зарарсизлантириш жараёнлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

чигиртка

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг