Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
03 Февраль 4343 1 дақиқа
Бугун, 3 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида йўл-патруль хизматига тегишли Tracker ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:40 да Шаҳрисабз шаҳар ҳудудида Tracker русумли 70/809VSF давлат рақам белгили автомашинанинг двигатель қисмидан ёнғин келиб чиққан ва қисқа муддатда бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Билдирилишича, ҳозирда масъуллар томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Gentra автомобилида ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар бўлмаган.
Live
Барчаси