Қашқадарёда вояга етмаган қизларни ўғирлашда гумонланаётган эркак ушланди
3-саҳифа
−
13 Август 2023
13979Қашқадарёнинг Китоб туманида вояга етмаган қизларни ўғирлашда гумонланаётган эркак ушланди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, туманнинг “Қўшдарё” МФЙ ҳудудидаги дўкон олдида нотаниш кимса вояга етмаган қизларни алдаб чақириб, уларни ўғрилаб кетишга уринган.
Бу ҳолат дўкон олдида ўрнатилган кузатув камерасида ҳам акс этган. Дўкондан узоқлашгач, эркак ўлдириш билан қўрқитиб, қизларни ўзи билан кетишга ундаган. Хусусан, бу ҳолатга тушган 10 ва 12 ёшли икки қиз ундан қутилиб қолишга эришган ва бу ҳақда ота-онасига айтиб берган.
Эркак шундай ҳаракатларнинг бирида маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари томонидан қўлга олиниб, Китоб тумани Ички ишлар бўлимига топширилган. Ҳозирда туман ИИБ томонидан суриштурув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, эркак руҳий носоғломлиги айтилмоқда.
LiveБарчаси