Қашқадарёда “валютчик” 34 млн сўм жаримага тортилди
3-саҳифа
−
02 Июль
5794Қашқадарёда “валютчик” 34 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Билдирилишича, А.Р. ва Т.М. исмли шахслар Жиноят кодексининг 177-моддаси ( Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 3-қисмининг “в” банди билан айбдор деб топилган. Уларга Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди ижро варақасига асосан базавий ҳисоблашнинг 100 баравари миқдорида, яъни 34 млн сўм жиноий жарима жазоси тайинланган.
Мазкур ижро ҳужжати МИБнинг Яккабоғ туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Т.М.дан 34 млн сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилган.
LiveБарчаси