Қашқадарёда тиббиёт ходимларига мажбуран ўт юлдирилди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари мажбуран ўт юлишга олиб чиқилди. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Ўрганиш давомида Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ишчи ва ходимлари бирлашманинг ҳовлисидаги ер майдонида гуллар орасидаги бегона ўтларни тозалаш, яъни ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жаримага тортилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг