Қашқадарёда тарихий ёдгорлик бузиб ташланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида икки фуқаро томонидан “Кунжутлитепа” археология ёдгорлиги бузиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Яккабоғ туманида яшовчи фуқаролар Р.О. ҳамда А.О. томонидан 2022 йил август ойида “Дархон” маҳалласида жойлашган “Кунжутлитепа” археология ёдгорлиги бузиб ташланган.

Маданий мерос агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари томонидан бузишни тўхтатиш ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, фуқаролар ёдгорлик ҳудудидаги баландлиги 4 метр, эни 22 метр бўлган тепалик тупроғини суриб ташлашган. Оқибатда маданий мерос объекти қайта тикланмайдиган даражага келиб қолган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ишни Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди томонидан кўриб чиқилган. Ҳал қилув қарорга кўра, фуқаро А.О.га Жиноят кодексининг 28, 132-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил 6 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 

Унинг шериги фуқаро Р.О. Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни қилганликда айбли деб топилган. Фуқаролар – Р.О. ва А.О.га шерикчилик тартибида етказилган 47 миллиард 520 млн сўмлик зарарни ундириш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё ёдгорлик Кунжутлитепа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг