Қашқадарёда солиқчилар 122 млн сўмни чўнтагига урди
3-саҳифа
−
10:27 1459 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида солиқ инспекциясининг уч нафар ходими 97 нафар солиқ тўловчидан 122,6 млн сўмни олиб, ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқаларнинг фаолияти ўрганилган.
Аниқланишича, улар 97 нафар солиқ тўловчидан гўёки солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида жами 122,6 млн сўм олган. Бироқ мазкур маблағлар солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларига кирим қилинмасдан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида бир гуруҳ шахслар томонидан “Soliq Mobile” иловаси орқали 35,1 миллиард сўм маблағлар кешбэк сифатида талон-торож қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь